Янгиҳаёт тумани прокурори, туман ИИО ФМБ бошлиғи "Ташаббус”, ҳамда “Янги Умид” маҳалласида бўлиб, "маҳалла йеттилиги" аъзолари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар самарадорлиги ўрганилди. Шунингдек, ҳудудларда "йўл харитаси" доирасида олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.
Ўрганишлар якунида қарор ижроси юзасидан "маҳалла йеттилиги"га топшириқ ва кўрсатмалар берилди.