Янгиҳаёт туманида електр енергияси сарфини тежаш мақсадида қуёш панелларини ўрнатиш ишлари давом этмоқда.
Хусусан, Янгиҳаёт тумани прокуратураси биносига қуввати 30 кВт бўлган қиймати 330 млн сўмлик қуёш панеллари ўрнатилди.
Қуёш панелларидан фойдаланиш кейинчалик мактаб, боғча, поликлиникаларда ҳам олиб борилади, шунингдек, аҳоли хонадонларига ўрнатиш ҳам кўзда тутилган.