Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида туман аҳолиси учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди ва унда 25 нафар фуқаро иштирок этди.
Фуқароларнинг аксарияти уй-жой масаласида мурожаат қилишди ва уларга субсидия олиш тартиби, керакли ҳужжатлар борасида батафсил тушунтириш берилди.
Шунингдек, тадбиркорлик, контракт тўлови, моддий ёрдам каби масалаларда ҳам фуқароларнинг муаммолари тингланди ва ҳал этиш учун масъулларга топшириқ берилди.