Хабарингиз бор, Янгиҳаёт тумани маҳаллаларида «Маҳалла хабарномаси», «Маҳаллада дув-дув гап», «Маҳалланинг пиру-бадавлати», «Маҳалла табриги» ва «Маҳалла соғинчи» каби бир қатор лойиҳалар юзасидан мунтазам тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири «Бинокор» маҳалласида ўтказилди. Ушбу тадбир доирасида узоқ йиллар давомида турмуш қуриб бахтли яшаб келаётган 22 та оилани турмуш қурганларининг шонли саналари муносабати билан табриклаб ва совғалар улашилди.