Куни кеча "Янгиҳаёт" маҳалласида туман ҳокимининг сайёр қабул ташкил этилди. Унда 5 нафар тиббий ёрдамга мухтож фуқаролар иштирок этди.
Туман ҳокими томонидан туман тиббиёт бирлашмасига ҳар бир мурожаатни ўрганган ҳолда, фуқароларга қисқа фурсатда ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берилди.
Хусусан, фуқаролардан бири фарзандининг кўз пардаси нуқсони борлиги, эштиш қобилиятининг яхши эмаслиги бўйича мурожаат қилди. Унинг ушбу мурожаати жойида ижобий ечими топди.