Куни кеча "Янгиҳаёт" маҳалласида истиқомат қилаётган аёллар учун психологик тренинг бўлиб ўтди.
Тренинг Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туман бўлими томонидан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Тренинг ўзбек халқининг этник миллий хусусиятлари, урф-одатлари, азалий қадрият ва гўзал хулқ-атвори меъёрлари асосида интерактив кўринишда ўтказилди. Унда аёллар оилавий муносабатлар, ўзликни англаш ва фарзанд тарбияси каби бир қатор маълумотларга эга бўлишди.