Куни кеча туманимиздаги 331-умумтаълим мактабида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Унда Янгиҳаёт тумани Маданият бўлими ходими Бунёдбек Сиддиқов режиссёрлиги остида ташкил етилган "Коинот" актёрлик тўгараги ёш актёрлари ижросида "Оловиддиннинг сеҳрли чироғи" номли театр саҳналаштирилди.
Саҳна кўриниши барча йиғилганларга манзур бўлди ва маҳоратли ёш актёрлар муносиб тақдирландилар.