Туманимизнинг «Янги Умид» маҳалласида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган мазкур тадбирда маҳалла ёшлари иштирок этиб, ўзаро беллашишди. Мусобақа сўнгида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланиб, сектор босқичига йўлланма олишди.
Шунингдек, мазкур мусобақа туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этмоқда.