Бугун Ўзбекистон Миллий университетида Янгиҳаёт, Мирзо Улуғбек, Сергели туманларидаги янги сайланган маҳалла раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Бундан мақсад, маҳалла раисларига маҳалла институтига оид ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларнинг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, масъулияти борасидаги билим ва малакаларини оширишдан иборат.
Ташкил этилган семинар интерфаол усулларда, баҳс-мунозара шаклида бўлиб ўтди. Якунда иштирокчиларга сертификатлар топширилди.