Куни кеча 332-мактабда «Янги йил эртаги» номли тадбир ташкил этилди.
Унда фаол ва иқтидорли болажонлар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар, турли хил эртаклар намойиш этилди.
Саҳнадаги кайфият ўз-ўзидан тадбирга келган томошабинларнинг ҳам кайфиятини кўтарди, барчада байрамона ҳиссиёт жўш урди.
Тадбир сўнггида тадбир иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.