"Янги Гулзор" маҳалласида Янгиҳаёт тумани солиқ инспекцияси бошлиғи томонидан 4-сектор ҳудудида яшовчи фуқаролар учун қабул ташкил этилди.
Қабулда 6 нафар фуқаро ўзини қийнаб келаётган муаммолар, яъни дори-дармон, ишга кириш, кадастр, сув тизими, жамоат транспорти каби бир қатор масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Болалар ўйингоҳи қуриш ва кадастр масаласи бўйича тушунча берилиб, қолган мурожаатлар жойида ҳал этилди.