Туманимиздаги «Янги Дархон» ва «Ташаббус» маҳаллаларида тиббий кўрик ташкил этилди.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди тиббий-ижтимоий маркази мутахассислари томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари тиббий-ижтимоий патронаж кўригидан ўтказилди.
Кўрикда, асосан, хотин-қизлар иштирок этиб, малакали шифокорлардан ўзининг ва фарзандининг соғлиғига доир тиббий маслаҳатлар олдилар.