Туманимизда истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига ўсиб бораётган талабини таъминлаш ва электр тармоқларининг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш мақсадида электр тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Ал-Фарғоний, «Файзли» ва «Виқор» маҳаллалари аҳолисини электр энергияси билан таъминлайдиган кабеллар узунлиги 35 км бўлган янгисига алмаштирилмоқда.
Модернизация ишлари якунланиш арафасида бўлиб, иш жараёнлари ҳақида расмлар орқали танишасиз.