Туманимизда маҳалла ёшлар етакчилари томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун туманимиздаги 285-мактабида “Ёрқинҳаёт” маҳалла ёшлар етакчиси томонидан Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан “Куч адолатдадир” шиори остида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Шунингдек, 331-сонли мактабда “Гулшанобод” маҳалла ёшлар етакчиси ташаббуси билан 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, спорт мусобақалари ташкил этилди.