Янгиҳаёт туман ҳокимлигида 4 та сектордаги маҳалла хотин-қизлар фаоллари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди.
Бундан мақсад, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини яхшилаш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш.
Семинарда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи “Маҳаллада ижтимоий хизмат” автоматлаштирилган махсус электрон модули ҳақида атрофлича маълумот берди.
Маълумот учун, ушбу модул жорий йилнинг 1 августига қадар ишга туширилиши режалаштирилган.