info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

331-умумтаълим мактабида спорт мусобақалари ташкил қилинди

timeicon 09-02-2022

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш,улар орасида спортни оммалаштириш, 5та муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида туманимизнинг 331-умумтаълим мактабида спорт мусобақалари ташкил қилинди.

 Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими, Миллий гвардия ҳарбий оркестри, Маданият бўлими ва Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган мусобақа баҳсларга бой тарзда бўлиб ўтди.

 Маҳалла ёшлари спортнинг карате, футбол, шахмат, волейбол, камондан отиш, турникда тортилиш турлари бўйича ўзларининг куч-ғайратларини яна бир бор синовдан ўтказишди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech