330-мактабда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
Бугун туманимизнинг 330-сонли умумтаълим мактабида «Замонавий таълимга янгича ёндашув» шиори остида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган меҳмонлар ушбу таълим муассасасида ташкил этилган касб-ҳунар тўгараклари фаолияти, дарс жараёнлари ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг, байрамнинг бадиий қисмига навбат берилди. Унда ўқувчилар томонидан тайёрлаган миллий рақслар ва жадидчилар ҳақидаги бадиий саҳна кўринишлар тадбир меҳмонларига нафақат кайфият, шу билан бирга, илму маърифат ҳам улашди.