3-сектор раҳбари бошчилигида олиб борилаётган тозалаш ишлари ҳам давом этмоқда.
Хусусан, "Ёрқин ҳаёт" маҳалласида ҳам ҳашар ишлари олиб борилиб, ҳудуд чиқинди ва хазонлардан тозаланмоқда.
Сектор раҳбари маҳалла фаоллари, ҳоким ёрдамчилари билан сухбатлашиб, аҳолига қулайлик яратиш йўлида барчани, хусусан, фуқароларнинг ўзларини ҳам фаол бўлишга чақирди.
Шу ўринда, барча аҳолини ана шундай тозалик ишларига чорлаб қоламиз!