Куни кеча 3-сектор раҳбари бошчилигида «Машъал» МФЙ идорасида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Қабулда 15 нафар фуқаро иштирок этиб, шундан 9 нафари даволаниш, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, уй-жойни таъмирлаш каби масалалар билан мурожаат қилди.
1 нафар фуқарога уй-жой таъмири учун қурилиш маҳсулотлари олиб берилди, 1 нафари ишга жойлаштирилди. 7 нафар фуқаронинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, тегишли равишда ҳал этилади.