Шахсий уй-жойга эга бўлиш истагида бўлган 79 нафар фуқаро туман субсидия комиссиясига ариза топширган эди. Шундан 25 нафар фуқаронинг масаласи ижобий ҳал этилиб, субсидия ажратиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, субсидия — ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ва (ёки) кредит фоизининг бир қисмини қоплаш мақсадида давлат бюджетидан фуқаро учун банкда унинг номига очилган тегишли ҳисоб-варағига ўтказилган маблағлар.