2-сектор қизлари туманимиз шаънини ҳимоя қилади
«ДХХ кубоги»нинг мини футбол тури бўйича қизлар жамоаларининг секторлараро учрашуви якунига етди.
Мазкур баҳслар доирасида 2- ва 4- сектор жамоалари туман биринчилиги учун майдонга тушди. 2-сектор қизлар жамоаси 4-сектор жамоасини мағлуб этиб, 1-ўринни қўлга киритди. 4-сектор жамоаси эса 2-ўрин билан кифояланди.
Бундан ташқари, 3- ва 1-сектор жуфтликларининг учрашуви бўлиб ўтди. Унда 3-сектор жамоаси 3-ўрин ғолиби бўлди.