Туман субсидия комиссияси ва фуқаролар иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда 11 та мурожаатга ижобий тавсия берилиб, уй-жой учун субсидия ажратилди.
10 нафар аризачининг аризалари низом талабларига жавоб бермагани ёки камчиликлари бўлгани сабабли рад этилиб, уларнинг айримларига қайта ҳужжат топшириш имкони берилди.