Ҳурматли янгиҳаётликлар!
«Мард ўғлон» давлат мукофотининг 2024 йилги саралаш босқичига старт берилди!
Айни пайтда Давлат мукофотига 2024 йилги саралаш жараёнлари амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан, Республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказилган мусобақалар, лойиҳа ва танловларда ғолиб бўлган, жамиятимиз ҳаётининг турли соҳаларида юқори натижаларга эришган ҳамда мардлик ва жасорат, қатъиятлилик, ҳалоллик, ватанпарварлик каби фазилатлари, шунингдек, ўзининг чуқур билими, ташаббускорлиги, ишбилармонлиги, шижоати ва фидойилиги билан ажралиб турган иқтидорли йигитлар ўз ҳужжатларини жорий йилнинг 1 мартга қадар Ёшлар ишлари агентлигининг Янгиҳаёт тумани бўлимига топшириши тавсия этилади.
Маълумот учун:
+998 95 988 34 84, Янгиҳаёт тумани Ёшлар ишлари бўлими
Манзил: Янгиҳаёт туман ҳокимлиги