1-июн – "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Янгиҳаёт туман ҳокимлиги матбуот хизмати #ФарзандимБилан фотосуратлар танловини эълон қилади.
Танлов шартлари жуда осон:
Янгиҳаёт туман ҳокимлигининг Телеграм ҳамда Инстаграм даги расмий саҳифаларига обуна бўлинг?
Фарзандингиз билан биргаликда қизиқарли машғулот билан шуғулланаётганингизни суъратга олинг ва расмларингизни @Янгиҳаёт_Танлов_учун_бот га юборинг!
Ботга юборилган энг яхши расмлар ижтимоий саҳифаларимизда #ФарзандимБилан рукни остида жойлаштириб борилади. Телеграм каналимиз орқали энг кўп “лайк” йиғган иштирокчилар эса танловимиз ғолибига айланади.
Шошилинг, фотосуратлар 1-июн 00:00 га қадар қабул қилинади ва овозга қўйилади.
Энг кўп лайк йиғган ғолиб иштирокчи 2-июн куни эсдалик совға билан тақдирланади!