Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Янгиҳаёт туман комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда тумандаги номсиз кўчаларга ном бериш ва такрор номланган маҳаллалар номини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинлари таклифлари, географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссияси хулосалари асосида “Гулзор” маҳалласи номи “Янги Гулзор”га, “Ибрат” маҳалласи номи “Машъал”га ва “Иқбол” маҳалласи “Зарбдор”га ўзгартирилди.