info@yangihayottumani.uz   Заиф кўрувчилар учун Овозли ўқиш

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга нима сабабдан қарор қилинди?

Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказишга нима сабабдан қарор қилинди?
timeicon 02-06-2025

 

Ҳаммамизга яхши аёнки, қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг енг қадимий, шу билан бирга ўз ўрни ва аҳамиятини йўқотмайдиган таянч соҳаларидан бири ҳисобланади. Рақамларга еътибор қаратадиган бўлсак республика ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 30%и мазкур тармоқ ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатимиз аҳолисининг ярми қишлоқ жойларда истиқомат қилишини инобатга олсак, табиийки, уларнинг турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги тармоғининг ривожланиши билан узвий боғлиқ. Ўз навбатида таъкидлаш лозимки, айни вақтда бутун дунё миқёсида озиқ-овқат хавфсизлигига асосий еътибор қаратилмоқда.

Шу билан бирга, республикамиз тараққиётининг янги босқичга кўтариш вазифаси ва жаҳонда озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ошиб бораётгани аграр соҳани тубдан ислоҳ қилишни, унга бозор механизмлари, айниқса, инновацион ва тежамкор технологияларни, инвестицияларни кенг жалб қилишни тақозо етмоқда.

Сўнгги йилларда, республиканинг қишлоқ хўжалиги соҳасини тубдан ривожлантириш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, жумладан, соҳага инвестицияларни кенг жалб етиш ва улардан самарали фойдаланиш йўлга қўйилмоқда, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий етиш ишлари янада жадаллаштирилмоқда, инфратузилма ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек республикада маҳсулот йетиштиришдан тортиб, уни сотишгача бўлган агробизнеснинг яхлит занжирини ўз ичига қамраб олган кластер тизимини ташкил етиш ва ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йерларини ўзлаштириш ва фойдаланишга қайта киритиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Масалан охирги йилларда ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалла майдонлари ўрнига мева-сабзавот ва озуқа екинларини йетиштиришга аҳамият берилмоқда, жумладан интенсив боғлар ҳамда токзорлар, шунингдек замонавий иссиқхоналар барпо етилмоқда.

Шунингдек чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида қорамолчилик, қўй ва ечкичилик, паррандачилик каби кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилмоқда, чорвачилик ва балиқчилик соҳасининг ички имкониятларини ошириш бўйича чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда, шунингдек уларга давлат томонидан тизимли ёрдам кўрсатилмоқда.

Бу ўз навбатида, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар натижаларининг халқаро талабларга жавоб берадиган ҳисоб-китоблар тизимини ташкил етиш, статистик кузатувларни ўтказиш усулларини янада кенгайтириш ва такомиллаштириш юзасидан аниқ комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо етмоқда.

Бунда, қишлоқ хўжалиги субйектларининг батафсил тавсифларини олиш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятининг асосий кўрсаткичлари, аграр секторнинг ҳолати ва тузилиши тўғрисидаги расмий статистик маълумотларни шакллантириш мақсадида, қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш тадбирини амалга ошириш муҳим ҳисобланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалигида рўйхатдан ўтказиш ишлари умуман амалга оширилмаган. Бу еса ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги йер майдонлари, асосий турдаги деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотлари таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика қишлоқ хўжалиги кўрсаткичларининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Янгиҳаёт тумани статистика бўлими

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech