info@yangihayottumani.uz   Zaif ko'ruvchilar uchun Ovozli o'qish

Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

timeicon 15-12-2022
Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгашининг навбатдаги қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Янгиҳаёт туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳудудий дастури ва “2021-2023 йилларда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари” дастурининг ижроси тўғрисида Янгиҳаёт туман ҳокимининг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, сессияда Янгиҳаёт туманида хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.Ташпулатов, ёшларга оид давлат сиёсатининг туманда амалга оширилиши юзасидан рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари тўғрисида ёшлар ишлари агентлиги Янгиҳаёт тумани бўлими Ж.Гулямов, “Ташаббусли бюджет” жараёнида ғолиб деб топилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида Янгиҳаёт тумани Молия бўлими мудири А.Махмудовларнинг ахборотлари тақдим этилди.

Сессия кун тартибида туманга оид бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди.
Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech