Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 майдаги "Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-249-сонли ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 26 майдаги 549-14-0-Q/22-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Янгиҳаёт тумани манзилли рўйхатлар жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирилган таклифлар асосида ички йўлларни цементи бетон қопламаси билан таъмирлаш учун лойиҳа ва пудрат ишларини бажарувчи талабгор лойиҳачи ва пудратчиларни ҳамкорликка чорлаймиз
Қурилиш ишларининг шаффофлигини таъминлаш, коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлардан келиб тушган таклифлар туман ҳокимлигида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади.
Ҳамкорлик истагини билдирганлар, лойиҳачи (пудрат) ташкилоти ҳақидаги маълумотлар йиғма жилдини 2022 йил 25 июль соат 17:00 гача туман архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш мажмуасига тақдим этиши сўралади.
Мурожаат учун: 71-210-60-08