info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

ОИЛА ТИКЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

ОИЛА ТИКЛАНИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
timeicon 27-09-2023

Ҳозирда жамиятда энг долзарб масалалардан бири бу оилалар масаласи бўлиб, уни мустаҳкамлаш ва хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, алимент ундируви билан боғлиқ ишларни жадаллаштириш ва тўлов интизоми бўйича Бюронинг Тошкент шаҳар туман бўлимлари томонидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, Бюронинг Янгиҳаёт туман иш юритувига ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 25.08.2023 йилдаги суд буйруғига асосан карздор Б.Б.дан ундирувчи Д.А фойдасига 1/3 кисм микдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.


Ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари жараёнида Бир оила тикланди.
Шунингдек, ижро ҳужжати Конуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди ҳамда давлат идрочиси А.Абдумажидов томонидан тарафлар билан суҳбат олиб борилиб, оиланинг муқаддаслиги фарзандлар тарбиясида ота-онани алоҳида ўрни борлиги ҳамда оилани мустаҳкамлаш бўйича тушунчалар берилганлиги натижасида оила яраштирилишига эришилган ҳолда, жамиятимизда яна бир бутун оила сонининг кўпайиши таъминланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech