Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация раҳбарининг 2021 йил 12 июньдаги 02-РА 2/1-1626-сонли топшириғига асосан, Янгиҳаёт тумани ҳокимлигида 2023 йил январь-март ойлари давомида мурожаатлар ижроси бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Туман ҳокимлигига келиб тушган ижро муддати бузилган мурожаатлар сони камайган ҳамда мажмуаларда мурожаатларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш ҳолати ҳозирги кунда талаб даражасига олиб келинмоқда.
Хусусан, туман ҳокимлигига 2023 йил 1 чорак давомида жами 1110 та юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, 351 таси коммунал соҳа, 452 таси ижтимоий соҳа, 107 таси қурилиш соҳа ва 200 таси бошқа йўнлишларда бўлган.
Мурожаатларнинг аксарияти фуқароларнинг раҳбарлар томонида қабуллари коммунал хизмат кўрсатиш ва ХУЖМШ фаолияти бўйича 28 та, қурилиш масаласи 33 та, маҳалла йўналиши бўйича 38 та, тадбиркорликни ривожлантириш масаласи 44 та, уй-жой олиш масаласи 17 та, инвестиция ва ташқи савдо масалари бўйича 11 та,ижтимоий соха бўйича 28 кредит маслалари 92 та, соғлиқни сақлаш соҳаси 12 та бошқаларга тўғри келади.
Юқоридаги 1110 та жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлардан 746 таси (62 %) қаноатлантирилган.
Туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан белгиланган режа жадваллар асосида фуқаролар қабули ташкил этилган. Жумладан, туман ҳокими томонидан фуқаролар қабулида қабул қилинган шахслар сони 81 нафар, туман ҳокими ўринбосарлари томонидан қабул қилинган шахслар сони 223 нафар, шундан, бевосита идорада қабул қилинган шахслар сони 58 нафар, сайёр қабулхонада қабул қилинган шахслар сони 246 нафардан иборат.
Ҳозирги кунга қадар туман ҳокими томонидан 10 таси сайёр қабул, 6 та шахсий қабулар ўтказилган.
Туман ҳокимлигида фуқароларга қўлайликлар яратиш мақсадида онлайн мулоқот йўлга қўйилган.
Туман ҳокимлиги томонидан фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашда сайёр, оммавий,ёшлар билан учрашувлар ва мутасадди раҳбарлар томонидан шахсий қабуллар йўлга қўйилди ва назорати олиб борилмоқда.
1-чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар умумий сони 416 тани ташкил қилиб, ҳозирги кунда ижроси таъминланган мурожаатлар сони 410 та ва ўрганиш жараёнидаги мурожаатлар 6 та ташкил этади.
Мурожаатлар тармоқлар кесимидаги тақсимоти.
Бундан ташқари туман ҳокимлиги ижро интизомига маъсул бўлган мутасаддиларига Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принципларидан бири этиб мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши ҳақида мунтазам равишда ҳар ҳафта кўрсатма ва огоҳлантирилиш ишлари олиб борилмоқда.