Туманимиздаги 304-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилингани муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаётини, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланишини алоҳида таъкидладилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва саҳна кўринишлари тадбирга ўзгача файз киритди.