Бюджетдан ташқари пенсия бўлими ходимлари иштирокида "Жаҳолатга қарши маърифат" диний-маърифий тадбири бўлиб ўтди.
Бундан мақсад турли динларга эътиқод қилувчи инсонлар ўртасида ўзаро ҳурмат, тенг ҳуқуқлилик ва тотувликни тарғиб қилишдан иборат. Тадбирда йиғилганларга виждон эркинлиги, диний экстремизм ва террор тушунчаларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берилди.
Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали ёт ғоялар таъсирига тушмаслик ва ёшларни жамиятга зид қарашлардан асраш учун эҳтиёткорликка чақирилди.