info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Ҳурматли ота-оналар!

Ҳурматли ота-оналар!
timeicon 13-05-2023

Ҳурматли ота-оналар!

Мамлакатимизда давлатимиз рабҳари бошчилигида ёшларни келажакда етук шахс бўлиб шаклланишлари учун уларни таълим олиши, тадбиркорликка кенг жалб этилиши, бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳар бир ёшнинг жамиятда ўз ўрнини топишида асосий устун бевосита унинг ота-онаси ҳисобланади.

Шу мақсадда, Сизга мурожаат қилмоқдамиз!

Ҳозирда шиддат билан ривожланаётган ва таҳликали замонда оилада юксак маънавий муҳитни шакллантириш ниҳоятда зарур бўлиб, оиланинг тинч-тотув, фарзандларнинг бахтли бўлишида ота-она ва маҳалланинг ўрни беқиёс. Зеро,

Жаҳонда энг олий неъматдир фарзанд,
Фарзанд эрур ёлғиз жонингга пайванд!

Шу сабабли, фарзандингиз таълими ва тарбиясига ҳар куни, ҳеч бўлмаса 10 дақиқа вақт ажратяпсизми? Улар билан дилдан сухбат қуряпсизми?

Фарзандингиз келажакда комил инсон бўлиб етишиши ҳамда оила, жамият ва давлатнинг мустаҳкам устуни бўлиши учун Сизнинг ва барчамизнинг эътиборимиз ҳамда ёрдамимиз ўта муҳим ҳисобланади. Улар жамият ва давлат учун зарур бўлган шахс бўлиб етишишига ишонамиз. Бу борада ота-оналик вазифангизни бажаришда, биз доимо Сиз билан елкадошмиз.

Оилангизга равнақ, тимчлик-хотиржамлик ва фарзандингизга ёрқин келажак тилаймиз!

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech