Туманимиздаги 331-мактабда “Ўзбекистонда ёшлар тарбиясида ягона давлат сиёсати, диний бағрикенглик, миллатлараро дўстлик” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Унда дин ишлари бўйича бош мутахассис, маҳалла ёшлари ва хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиз ҳудудида яшаётган миллатлар урф-одати ҳақида маълумот бериб, диний бағрикенглик ва миллатлараро муносабатларнинг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шунингдек, учрашув сўнгида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассиси томонидан жавоб олишди.