Янгиҳаёт тумани ҳокимиятида туман ҳокимининг маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари билан учрашуви ташкил этилди.
Унда туман ҳокими ижтимой ҳимояга муҳтож фуқароларни "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га киритиш ва шу бўйича ишларни жадаллаштиришга доир ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Шунингдек, йиғилишда ҳар бир ходим фуқаролар билан ишлашда ўз вазифасини астойдил бажариши кераклиги, иш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўйилмаслиги қатъий таъкидланди.