info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Туман ҳокими ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказди

timeicon 01-05-2024

Туман ҳокими оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларни ундириш масаласи ва томорқадан унумли фойдаланиш бўйича қилинаётган ишлар бўйича ҳоким ёрдамчилари билан йиғилиш ўтказди.

Унда «Сайхунобод тажрибаси» асосида туманда томорқа уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш ҳамда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 2022-2024 йилларда ажратилган кредитларнинг муаммога айланган қисмини камайтириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, муаммоли кредитлар бўйича МИБ ходимлари билан ишлар ташкил этиш ва қарздорликларни сўндириш чораларини ташкил этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech