Бугун Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳудудий ишчи гуруҳи ходимлари томонидан бўлиб ўтган сайёр учрашувда Янгиҳаёт тумани “Янги Чоштепа” маҳалла фуқаролари билан ҳам сухбатлашилди.
Учрашувда “Янги Чоштепа” маҳалласида “Тошкент халқа автомобиль йўли”га чиқишда ер усти пиёдалар ўтиш йўлагини қуриш, шу асосда аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратиш тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда жамоатчилик назоратини кучайтириш чоралари ҳам муҳокама қилинди.