Бугун “NazoratUz” телеграм каналида икки ЖЕК орасида сарсон бўлаётгани айтилган фуқароларнинг видео мурожаати эълон қилинди (https://t.me/NazoratUzOfficial/15580).
Мазкур масала бўйича масъул ходимлар томонидан тезкор ташкилий ишлар олиб борилди ва ўрганишлар давомида аҳоли хонадонининг ички қисмида носозлик юзага келганлиги аниқланди. Фуқаролар мурожаати асосида туман коммунал соҳа вакиллари томонидан оқава сув тизимидаги носозлик бартараф этилди.
Таъкидлаш жоиз, “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддасида келтирилишича (https://lex.uz/docs/4586282), кўп квартирали уйларни бошқариш соҳасидаги давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари томонидан ўрганишлар ҳамда мониторинг ўтказиш орқали амалга оширилади.