Бугун телеграмдаги @NazoratUzOfficial каналида «Янги Чоштепа» маҳалласидаги сув муаммосига оид материал эълон қилинди.
Шуни маълум қиламизки, бугунги кунда маҳалладаги мавжуд ичимлик сув қувурининг 2 км қисмини янги қувурга алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда 1,5 км қисми якунланди. Бугун иш жараёнида бир қатор носозликлар юзага келгани боис, уларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 00:00га қадар маҳалла аҳли сув билан тўлиқ таъминланади.
Сув қувури тўлиқ алмаштирилгач эса маҳаллада сув билан боғлиқ муаммо ўз ечимини топади.