Бугун телеграм мессенжерининг “Мухбир Далиев” каналида ““Янгиҳаёт”даги эски ишлар!” номли материал эълон қилинди.
Унда туманнинг “Гулшанобод” маҳалласидаги уй яқинида кичик майдон қурилаётгани ва шу майдондаги дарахтлар суғуриб олингани ҳақида сўз юритилган. Норозилик кайфияти акс этган ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида туман масъулларига хабар қилинди.
Туман ободонлаштириш бўлими, туман экология бўлими, маҳалла раиси, маҳалла ёшлар етакчиси томонидан жойига чиқиб ҳолат ўрганилди ҳамда қурувчи ва фуқаролар билан сухбатлашилди. Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг норозиликлари инобатга олиниб, майдонча маҳалла ҳудудида қурилмайдиган бўлди.
Ўзбошимчалик билан суғуриб олинган кўчатлар учун эса жавобгарлар жаримага тортилди ва кўчатларнинг барчаси жойига ўтқазилди.