info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Пенсия жамғармасининг фуқароларга мурожаати

Пенсия жамғармасининг фуқароларга мурожаати
timeicon 11-01-2023

Пенсия жамғармасининг фуқароларга мурожаати

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига асосан, республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шу сабабли, Пенсия жамғармаси қария ва кекса ёшдаги фуқароларни аномал совуқ об-ҳаво шароитида уйда қолишларини сўрайди.

Ҳурматли фуқаролар !

Об-ҳаво шароитлари яхшилангандан сўнг пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишни сўраб қоламиз. Бунда, кечроқ мурожаат қилиш Сизнинг пенсияга бўлган ҳуқуқингизга таъсир қилмайди, яъни пенсиялар пенсия ёшига йетган санадан тайинлаб берилади.

Бола туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи нафақаси ва фуқароннинг вафоти муносабати билан бериладиган дафн нафақаси тайинлаш учун Пенсия жамғармасига мурожаат қилмасдан, Халқ банкининг исталган филиалига бориб, нафақа пули олишингиз мумкинлигини еслатиб ўтамиз.

Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва модий ёрдам тайинлангани ёки рад етилганлиги сабаблари тўғрисида фуқароларнинг телефон рақамларига СМС хабарлари юборилди. Шунингдек, фуқаролар нафақаларни рад етилиши сабаблари тўғрисида батафсил маълумотлар олишлари учун маълумотлар маҳалла фуқаролар йиғинларига йетказилди. Бунда, фуқаролар бу маълумотларни Пенсия жамғармасига келмасдан маҳалла фуқаролар йиғинларига ёки Пенсия жамғармасининг 11-40 “Ишонч телефонига” мурожаат қилиш орқали олишлари мумкин.

 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech