Оилавий тадбиркорлик учун ажратилган кредитларни ундириш масаласи муҳокама қилинди
Куни кеча туман прокурори, туман солиқ инспекцияси раҳбари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари томонидан ажратилган имтиёзли кредитларнинг муаммога айланган қисмини камайтириш ва солиқ тушумларини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, йиғилиш давомида ажратилган кредит маблағларининг мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг қилиш ва қарздорликларни сўндиришда сусткашликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчилари фаолияти танқид қилинди.