Давлат раҳбари сўзини, шукрона келтириб, мамлакат аҳолиси 36 миллиондан ошганини улғулашдан бошлади. “Ҳар йили сафимизга қарийб 900 минг янги авлод қўшилмоқда” деди Президент.
Ха хақиқатдан хам болажон ўзбек халқи оиласига келган чақолоқдан хурсанд бўлади. Лекин уларнинг тарбияси, соғлиғи оилада энг биринчи масала эканлигини исботлаб мурожаатнинг учинчи йўналиши таълим, тиббиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини қамраб олганлигини айтиб ўтди. Таълимда вазифамиз аниқ, бунга 2023 йилни "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилинганлигидан билсак булади. Президент мурожаатини эшитар эканман таълим соҳасидаги хар бир фикрлари ўз ўрнида айтилганлигини таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!-деган фикрни қўллаб қуватлайман. Тарих фани ўқитувчиси сифатида кўп йиллардан буён жадидчилик-миллатимизни миллат сифатида шакилланишида мухим ўрин тутган харакатнинг эътибордан четдалиги ўйлантирар эди. Замонасининг ўзига тўқ оилалардан чиққан фидоилар чет давлатларга бориб таълим олишади ва Ватан тараққиёти йўлида қилиш керак бўлган ишларни амалга ошириш учун харакат бошлашади. Буюк маърифатпарвар А.Авлоний йигирманчи аср бошидаёқ таълим ва тарбия миллатимизнинг ўз ўрнини топишда асосий восита эканлигини айтиб ўтганлар. Хозирги кунда хам “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган чуқур маъноли сўзлари нақадар ҳақиқат эканини яхши биламиз. Тарбия масалаларига эътиборсиз қараган ота-оналар юзага келадиган кўнгилсизликларни, у келтириб чиқарадиган зарарли оқибатларни ҳам билишади. Аммо бугун кишиларимизга ана шу ҳакикатни айтсангиз сизга: “Нима қилай, ишламасам бўлмаса!”, “Кўряпсиз-ку, пул топмасам бўмайди, рўзғор ташвишлари, боланинг еб-ичишию, кийим кечаги ...”, “Ҳа энди ўзи омон бўлса, тарбияси бир гап бўлар...” Шуни унутмаслигимиз керакки, ватанимиз тараққиёти, юрт келажаги ва халқимизнинг эртаси қандай бўлиши фарзандларимиз ва ёшларимизнинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқдир. Бу мурожаатдан кейин уқитувчи ва тарбичилар зиммасига юкланаётган улкан маъсулиятни хис қилган холда айта оламанки, биз бу ишларнинг уддасидан чиқамиз, чунки бизни, таълим фидоиларини қўллаб қувватловчи юртбошимиз ва мехнатсевар халқимиз бор. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтганларидек: “Таълимни тарбиядан, тарбияни эса таълимдан ажратиб бўлмайди – бу шарқона қараш, шарқона ҳаёт фалсафаси”. Шундай экан, таълим ва тарбия ишини уйғун ҳолда олиб бориш талаб этилади” – деб таъкидлаганлар.
Янгихает тумани Кенгаш депутати
У А.Нишанбекова