info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

timeicon 14-03-2022

 “Ал-Фарғоний” маҳалласида жойлашган Тошкент политехника техникумида Ёшларни олий таълимга жалб қилиш, уларнинг истеъдодини юзага чиқариш ва маънавиятини юксалтириш мақсадида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ректори, Ёшлар етакчиси, фаоллар ва техникум ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбир давомида ректор ҳар бир ўқувчи билан суҳбатлашиб, уларнинг келажакдаги мақсадлари ҳақида қизиқди. Ушбу техникумни аъло баҳоларда битираётган ёшлар суҳбат орқали ҳеч бир муаммосиз университетга қабул қилинишлари ва улар учун ҳафтанинг ҳар шанба куни “очиқ эшиклар” куни деб эълон қилинишини айтиб ўтди.

Ўқувчилар университет шароитлари ва ютуқлари билан батафсил таништирилиб, уларга видеороликлар намойиши тақдим қилинди. Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Мирзо томонидан бошлаб берилган “шеърият” қисми тадбирга янада ўзгача кўтаринки руҳ бағишлади. Тадбир якунида истеъдодли ўқувчилар китоблар билан тақдирланди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech