Ўлкамизга баҳор кириб келган бўлсада, қорли-қировли, ёмғирли кунлар бизни тарк этгани йўқ. Бу эса ўз-ўзидан аҳолининг табиий газ ва иссиқлик таъминотига бўлган эҳтиёжини оширади.
Туманимизнинг «Чортоқ» маҳалласида 20 март куни тизимда юзага келган носозлик сабабли табиий газ босими пасайган эди.
Mахсус ишчи гуруҳ томонидан носозлик бартараф этилди. Таъмирлаш ишларида 10 нафар ходим иштирок этди. Эндиликда маҳалладаги 2400дан ортиқ хонадонларга табиий газ етказиш босими яхшиланди.