Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улугбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор "TURON MEGA STROY" МЧЖдан ундирувчи Дарвешов Нуридин Каттахужаевичнинг фойдасига 39.675.805 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси О. Маликов томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши қўзғатилган.
Дастлаб қарздорга ижро ҳужжати юзасидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўлиқ тушунтирилиб, белгиланган тартибда ихтиёрий муддат берилган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкига нисбатан банд солинган.
Қарздорга тегишли банд солинган мулкларни давлат ижрочиси томонидан реализация қилиш чоралари кўрилган. Шу даврда қарздор турон мега строй мчж томонидан ундирувчи фойдасига 39.675.805 сўм қарздорлик ундирилди. Юқоридагиларга асосан, ижро иши юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддасига асосан мазкур ижро иши тамомланган.