Куни кеча Янгиҳаёт тумани соғлиқни сақлаш бўлимида 13 октябрь – «Халқаро табиий офатларни камайтириш куни»га бағишланган тадбир ташкил этилди.
Унда туман соғлиқни сақлаш бўлими фуқаро муҳофазаси бошлиғи ва соҳа ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда табиий офатлар хавфини камайтириш, бу пайтда аҳолини эвакуация қилиш ва жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича тушунча берилди.