info@yangihayottumani.uz   Для незрячих Голосовая чтение

Халқ маънфаати хар нарсадан устундир!

Халқ маънфаати хар нарсадан устундир!
timeicon 26-05-2023

Жорий  йилги куз-қиш мавсумида аномал совуқ, қор ва ёмғирлар коммунал соҳадаги бўшлиқларни бизга қайсидир маънода “тахлил” қилиб берди. Махаллаларда уй-жой инфратузилмаларининг бундай об-ҳавога чидамсизлиги кўриниб қолди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги “Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-50-сон қарори ўз вақтида қабул қилинганлигини таъкидлашимиз керак. Ушбу қарорда белгиланган кредит маблағлари ҳисобидан ажратилаётган 1 миллиард сум айнан ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши даврида талофат кўрган махаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, мухандислик коммуникциялари объектларини таъмирлаш учун йўналтирилса, 2023-2024 куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказишимиз учун шароит яратилади.

Биз Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман Кенгаши депутатлари бугунги сессиямизда айнан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 9-февралдаги ПҚ-50-сон қарори ижроси бўйича туман хокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш бўйича ўринбосари Д.Халисовни хисоботини муҳокама қилдик.

 Агар барча ишлар белгиланган муддатларда ва сифатли бажарилса, аҳолимиз куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларидан ва ҳукумат томонидан амалга оширалаётган  сиёсатдан рози бўлади. Бугун одамлар уйғонмоқда, жамият уйғонмоқда. Маънавий уйғоқ жамият – бу, ҳеч шубҳасиз, қудратли кучдир. Шундай экан биз депутатлар хар доим халқ маънфаатларни химоя қилиш мақсадида махаллаларга ажратилган маблағларнинг манзилли ишлатилиши устидан назоратни ўрнатамиз.

 Халқ маънфаати хар нарсадан устундир!

 

Ботир Раҳимов Носирович,

Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, 

инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича комиссия раиси

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech