Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди
Дастлаб туман ҳокими 2024 йилда «Ташаббусли буджет» жараёнида ғолиб бўлган лойиҳалар бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Шундан сўнг, туман ИИО ФМБ ҳамда туман солиқ инспекциясининг жорий йилнинг учинчи чорак давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботлар тингланди.
Бундан ташқари, сессия кун тартибида туман маҳаллий буджетининг даромадлар базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари, даромадлар ва харажатлар ижроси тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Сессия якунида юқоридаги масалалар юзасидан тегишли идора вакилларига зарур таклиф ва топшириқлар берилди.