Сессияда туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг ярим йиллик асосий кўрсаткичлари ҳамда “Темир дафтар”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш ва бу билан боғлиқ муаммоларни бартараф этишга мўлжалланган “Йўл харитаси”нинг ижроси бўйича, ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғининг “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди ҳамда тегишлича қарорлар қабул қилинди.
Шунингдек, туманда Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқларининг амалга оширилиши бўйича назорат ва ҳисобдорликни ташкил этиш ҳамда туман ҳокимлигининг 2022 йил иккинчи чорагида ижро интизомини мустаҳкамлаш, “Меҳрибонлик” уйларида тарбияланаётган ёшлар ҳамда етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга доир қонун ҳужжатларининг тумандаги ижроси, туман коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг 2022-2023-йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, маҳаллий бюджетнинг 2022 йил қўшимча манбалари маблағларини харажатларга йўналтириш, Тошкент туманлараро маъмурий судининг 2022 йил иккинчи чоракдаги фаолияти тўғрисида сўз юритилиб, амалга оширилаётган ишлар тингланди.